Тошкент вилоятида узумчилик ва виночилик фестивали бўлиб ўтмоқда — фото, видео

Кейинги уч йилда 20 минг гектар майдонда янги плантациялар барпо этиш режалаштирилган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. 23-24 август кунлари Паркент туманидаги Заркент қишлоғида халқаро узумчилик ва виночилик фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Фестивалдан мақсад — Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этиш, узумчилик ва виночиликнинг қадимий тажрибасини оммалаштиришдан иборат.
В Ташобласти проходит фестиваль виноградарства и виноделия
Бу ерда нафақат республиканинг етакчи вино ишлаб чиқарувчилари ва қўшма корхоналар маҳсулотлари тақдимоти ва дегустацияси, балки ушбу ичимликнинг ноёб навларини сотиш бўйича аукцион ҳам ўтказилмоқда.
В Ташобласти проходит фестиваль виноградарства и виноделия — фото, видео
Бугунги кунда Ўзбекистонда узум ва бошқа резаворларнинг 18 нави етиштирилади, шундан 13 таси Тошкент вилоятида махсус яратилган. Вилоятда етиштирилган 40 минг тоннадан ортиқ узум 11 давлатга, вино маҳсулотлари 9 давлатга экспорт қилинмоқда.
В Ташобласти проходит фестиваль виноградарства и виноделия
Кейинги уч йилда 20 минг гектар майдонда янги плантациялар барпо этиш режалаштирилган. Бу умумий узумзорлар майдонини 39 минг гектарга етказади. Ҳосил 400 минг тоннани ташкил этиши кутилмоқда.
Батафсил Sputnik Ўзбекистон видеосида томоша қилинг.
Тошкент вилоятида “Узум сайли” халқаро фестивали бўлиб ўтади