Тошкент вилоятида “Узум сайли” халқаро фестивали бўлиб ўтади

© Министерство сельского хозяйстваВиноград
Виноград  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2024
Oбуна бўлиш
“Узум сайли” 23-24 август кунлари Паркент туманида ўтказилади.
TOШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Тошкент вилоятида “Узум сайли” халқаро фестивали бўлиб ўтади, дея хабар берди туризм қўмитаси.
Тошкент вилоятининг эно ва агротуризм салоҳиятини намоён этиш мақсадида 23-24 август кунлари Паркент туманида “Узум сайли” халқаро фестивали ўтказилади.
“Тадбирнинг асосий мақсади сайёҳлар оқимини ошириш, узумчилик ва виночилик йўналишида тажриба алмашиниш, эко туризм маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш ҳамда хорижий сармояларни республикага жалб қилишга қаратилган”, — дейилади хабарда.
Фестивалда республиканинг барча вилоятларидан фермер хўжаликлари, экотуризм йўналишидаги тадбиркорлар ва турли хил табиий ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар иштирок этади.
Тадбирда қишлоқ ҳўжалиги ярмаркалари, вино саноатининг халқаро бренд компаниялари кўргазмалари, узумчилик йўналишидаги халқаро конференция ва анжуманлар ўтказилади.
Фестивалнинг маданий қисмидан эса миллий фолклор жамоалари, эстрада санъаткорлари чиқишлари, халқ урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи кенг кўламли маданий дастур ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили республика бўйича 182,1 минг гектар (107 минг ҳосилли) токзорлар мавжуд бўлган. 2021-2023 йилларда 88,3 минг гектар, шундан 2023 йилда 14,4 минг гектар узумзорлар барпо этилди.
Ўзбекистондаги энг машҳур узумзорлар. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2023
Россиядан ҳам мижозлар келадиган Ўзбекистондаги энг машҳур узумзорлар — видео
Янгиликлар лентаси
0