Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина ҚКда нечта "Abrams" танклари қолгани маълум қилинди

АҚШ ҳали янги Abrams танкларини етказиб бериш режаларини эълон қилмаган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Олти ой давомида Украина Қуролли кучлари етказиб берилган 31 та Американинг "Abrams" танкидан тахминан 20 тасини йўқотди, деб ёзади “Military Watch Magazine” нашри.

“Яқинда биттасининг йўқ қилиниши билан Украинада йўқолган "М1А1 Abrams" танкларининг умумий сони етказиб берилган 31 та танкдан тахминан 20 тасини ташкил этди, барча йўқотишлар сўнгги олти ой ичида содир бўлди”, — дейилади материалда.

Журналистларнинг таъкидлашича, Европа иттифоқчилари ўз моделларининг йўқ қилинганларини тўлдиришга тайёр бўлса-да, АҚШ ҳали янги "Abrams" танкларини етказиб бериш режаларини эълон қилмаган.
Бир кун аввал “Ахмат” махсус кучлари қўмондони, Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий-сиёсий бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Апти Алаудинов Курск вилоятида россиялик ҳарбий хизматчилар томонидан яна бир Америка танкига зарар етгани ҳақида хабар берган эди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари ДХРда Межевоени озод қилишди