Россияга бораётган фуқаролар огоҳлантирилди

Сўнгги кунларда Россия аэропортларида мамлакат ҳудудига кириб бораётган фуқаролардан ҳужжатларининг бир неча соатлаб текшириш ҳолатлари кузатилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияга бораётган фуқароларга огоҳлаштириш билан чиқди.
Маълум қилинишича, сўнгги кунларда Россия аэропортларида мамлакат ҳудудига кириб бораётган фуқаролардан ҳужжатларининг бир неча соатлаб текшириш ҳолатлари ва бу ўз навбатида бир қатор муаммоларни юзага келтираётгани бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда.
“Россия бўйлаб хавфсизлик чораларининг кучайтирилгани муносабати билан ушбу давлатга бораётган, мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган юртдошларимиздан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиши сўралади”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали мамлакат ҳудудига кириш учун тақиқ бор ёки йўқлигини текшириб, шундан сўнг Россияга бориш тавсия этилади.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ тўғрисидаги шартнома иттифоқ мамлакатлари ишчиларига қандай имтиёзлар беради?