Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ тўғрисидаги шартнома иттифоқ мамлакатлари ишчиларига қандай имтиёзлар беради?

© Sputnik / Александр КондратюкФлаги стран ЕАЭС
Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.07.2024
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, ишчиларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари фуқароларига интеграция жараёнларининг афзалликларини ҳақиқатда ҳис қилиш имконини беради.
TOШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Иттифоқ тўғрисидаги шартнома Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ягона меҳнат бозорида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун тенг шароитлар яратди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султанов “Российская газета”га маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Иттифоқ доирасидаги меҳнат миграцияси ЕОИИ давлатлари ўртасидаги интеграцион ҳамкорликнинг энг муҳим йўналиши ҳисобланади, чунки у ишчи кучи етишмаслиги муаммосини ҳал қилиш, ишсизлик даражасини пасайтириш ва инфляцияни жиловлаш имконини беради.
Ижтимоий, тиббий ва пенсия таъминотидан ташқари, ЕОИИда бир қатор имтиёзлар қўлланилади.
“Масалан, квоталар бекор қилинади, ишлаш учун рухсатнома олиш шарти йўқ. Аксарият мутахассисликлар бўйича ишга жойлашиш учун таълим дипломларининг ўзаро тан олиниши таъминланади. Жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш бўйича ягона шартлар ишнинг 1-кунидан бошлаб тақдим этилади. Ягона қидирув тизими” “Чегарасиз иш” фуқароларга ўз яшаш жойидан чиқмасдан, ўзларига муносиб иш қидириш, иш берувчиларга эса Иттифоқнинг бошқа мамлакатларида талаб қилинадиган ишчиларни қидириш имконини беради”, — деди Султанов.
Унинг таъкидлашича, ишчиларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари фуқароларига интеграция жараёнларининг афзалликларини ҳақиқатда ҳис қилиш имконини беради:
Иттифоқнинг интеграция маконида ишчиларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқлари таъминланиши туфайли 2016 йилдан бошлаб меҳнат миграцияси ҳажми икки баробарга ошди: 0,8 миллион фуқародан 1,7 миллион фуқарога;
ЕОИИга аъзо барча давлатларда номинал ва реал ўртача ойлик иш ҳақининг ўсиш суръати кузатилмоқда.
ЕАЭС-2023. Работа форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.07.2024
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ Ўзбекистонга Қирғизистон ва иттифоқ мамлакатлари билан ҳамкорлик қилишда ёрдам беради
Янгиликлар лентаси
0