Қорақалпоқ ўтови Гиннесс рекордлар китобига киритилди

Нукусдаги “Оққуш” мажмуасида Гиннесс рекордлар китоби сертификати топширилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Қорақалпоқ ўтови Гиннесс рекордлар китобига киритилди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
Нукус ҳудудидаги “Оққуш” мажмуасида барпо этилган дунёдаги энг катта диаметрли қорақалпоқ халқининг миллий қора уйи (ўтов) Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди.
“Мазкур ўтовнинг диаметри 40,5 метрдан иборат”, — дейилади хабарда.
Қорақалпоқ ўтови Гиннес рекордлар китобига киритилди
Айтилишича, Гиннесс рекордлар китоби сертификати тантанали топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев, давлат идоралари раҳбарлари иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги “Оққуш” мажмуасида ташкил этилган ўтовлар кўргазмасини кўздан кечирди. Энг катта ўтовнинг диаметри 42, баландлиги 22 метр.
Унда маъмурият, ошхона ва бошқа хоналар мавжуд. Бу ерда турли маданий тадбирлар, форумлар ўтказиш мумкин. Мажмуада қорақалпоқ, қозоқ, туркман, қирғиз, бошқирд каби туркий халқларнинг ҳамда Қорақалпоғистон туманларининг ўтовлари ташкил этилган.