Қорақалпоқ ўтови Гиннесс рекордлар китобига киритилди

© Комитет по туризмуҚорақалпоқ ўтови Гиннес рекордлар китобига киритилди
Қорақалпоқ ўтови Гиннес рекордлар китобига киритилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2024
Oбуна бўлиш
Нукусдаги “Оққуш” мажмуасида Гиннесс рекордлар китоби сертификати топширилди.
TOШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Қорақалпоқ ўтови Гиннесс рекордлар китобига киритилди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
Нукус ҳудудидаги “Оққуш” мажмуасида барпо этилган дунёдаги энг катта диаметрли қорақалпоқ халқининг миллий қора уйи (ўтов) Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди.
“Мазкур ўтовнинг диаметри 40,5 метрдан иборат”, — дейилади хабарда.
© Комитет по туризмуҚорақалпоқ ўтови Гиннес рекордлар китобига киритилди
Каракалпакская юрта включена в Книгу рекордов Гиннеса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2024
Қорақалпоқ ўтови Гиннес рекордлар китобига киритилди
Айтилишича, Гиннесс рекордлар китоби сертификати тантанали топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев, давлат идоралари раҳбарлари иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги “Оққуш” мажмуасида ташкил этилган ўтовлар кўргазмасини кўздан кечирди. Энг катта ўтовнинг диаметри 42, баландлиги 22 метр.
Унда маъмурият, ошхона ва бошқа хоналар мавжуд. Бу ерда турли маданий тадбирлар, форумлар ўтказиш мумкин. Мажмуада қорақалпоқ, қозоқ, туркман, қирғиз, бошқирд каби туркий халқларнинг ҳамда Қорақалпоғистон туманларининг ўтовлари ташкил этилган.
Янгиликлар лентаси
0