Тошкентда Россиянинг тиббий-генетик илмий маркази филиали очилади

Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳамда Россиянинг “Академик Н.П. Бочков номидаги тиббий-генетик илмий маркази” Федерал давлат бюджети илмий муассасаси ўртасида битим имзоланди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Тошкентда Россия тиббий-генетик илмий марказининг филиали ташкил этилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳамда Россиянинг “Академик Н.П. Бочков номидаги тиббий-генетик илмий маркази” Федерал давлат бюджети илмий муассасаси ўртасида битим имзоланди.
Ҳужжат Ўзбекистонда Тошкент тиббий-генетик илмий маркази - "Академик Н.П. Бочков номидаги тиббий-генетик илмий маркази” Федерал давлат бюджети илмий муассасасининг бўлинмасини ташкил этишни назарда тутади.
Бўлинманинг асосий вазифалари:
Тиббий генетика соҳасида янги билимларни ўзлаштиришга қаратилган фундаментал, қидирув ва амалий илмий тадқиқотларни амалга ошириш;
Халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ юқори малакали илмий ва тиббий кадрлар тайёрлаш тизимида иштирок этиш;
Фан ва таълимнинг халқаро илмий-тадқиқот ва таълим йўналишига интергациялашувга кўмаклашиш.
Ўзбекистонликлар учун Приморск ўлкасида тиббий хизматлар нархи арзонлашиши мумкин
Ўзбекистонлик шифокорлар Россия университети клиник ординатурасида бепул таҳсил олади
Матбуот маркази
Ўзбекистонлик тиббиёт мутахассислари Россияда қайси йўналишларда малака оширади?