https://sputniknews.uz/20240809/ozbekistonlik-shifokorlar-rossiya-universiteti-klinik-ordinatura-45105527.html
Ўзбекистонлик шифокорлар Россия университети клиник ординатурасида бепул таҳсил олади
Ўзбекистонлик шифокорлар Россия университети клиник ординатурасида бепул таҳсил олади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик шифокорлар Россия университети клиник ординатурасида бепул таҳсил олади
2024-08-09T11:42+0500
2024-08-09T11:42+0500
2024-08-09T12:45+0500
ўзбекистон - россия
таълим
ҳамкорлик
шифокор
университет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29488008_2:81:1238:776_1920x0_80_0_0_324f5ba5403e174645d59537f53128e3.jpg
TOШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик бир гуруҳ шифокорлар Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети клиник ординатурасида бепул таҳсил олади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари келишувига асосан 2024/2025 ўқув йили учун университетнинг 52 та ординатура мутахассислигига Ўзбекистон фуқароларини ўқишга қабул жараёни ташкил этилади. Ординатура мутахассисликларига дастлабки танлов (суҳбат)да қатнашиш истагини билдирган “Даволаш иши” ва “Педиатрия иши” таълим йўналишлари битирувчилари ҳужжатларини топширади. 16-18 август кунлари ҳар бир тиббиёт олий таълим муассасасида дастлабки танловдан ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ шакллантирилиб, талабгорлар рус тилида дастлабки танловдан ўтказилади. Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг мутахассисликлари бўйича 2 йил таҳсил олиб келган шифокорларга ўқишдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб, 5 йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.
https://sputniknews.uz/20240723/samdu-russia-talim-talaba-turizm-dastur-44913051.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29488008_300:100:1118:714_1920x0_80_0_0_7f31ade8b329a31970b7574276ba0cb2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонлик шифокорлар россия университети н.и.пирогов номидаги россия миллий тадқиқот тиббиёт университети
ўзбекистонлик шифокорлар россия университети н.и.пирогов номидаги россия миллий тадқиқот тиббиёт университети
Ўзбекистонлик шифокорлар Россия университети клиник ординатурасида бепул таҳсил олади
11:42 09.08.2024 (янгиланди: 12:45 09.08.2024) Шифокорларга ўқишдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб, 5 йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.
TOШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик бир гуруҳ шифокорлар Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети клиник ординатурасида бепул таҳсил олади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари келишувига асосан 2024/2025 ўқув йили учун университетнинг 52 та ординатура мутахассислигига Ўзбекистон фуқароларини ўқишга қабул жараёни ташкил этилади.
Клиник ординатура танловида юқори балл олиб ўқишга қабул қилинган Ўзбекистоннинг 35 нафар фуқароси учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси фонди ҳисобидан клиник ординаторнинг бориш-келиш авиачиптаси (бир марталик), кунлик сафар харажатлари ҳамда ўқиш тўлов-контракт суммаси қопланиши белгиланди.
Ординатура мутахассисликларига дастлабки танлов (суҳбат)да қатнашиш истагини билдирган “Даволаш иши” ва “Педиатрия иши” таълим йўналишлари битирувчилари ҳужжатларини топширади. 16-18 август кунлари ҳар бир тиббиёт олий таълим муассасасида дастлабки танловдан ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳ шакллантирилиб, талабгорлар рус тилида дастлабки танловдан ўтказилади.
20 августгача Ишчи гуруҳ томонидан танловда иштирок этишга тавсия этилган абитуриентлар ҳужжатларини ординатура мутахассисликларига қабул бўйича эълон қилинган веб-сайтда топшириш ва рўйхатдан ўтиш жараёни олиб борилади. 22-24 август кунлари абитуриентларнинг ординатура мутахассисликларига қабул бўйича онлайн форматдаги тест синовларида иштирок этишлари марказлашган ҳолда Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳудудида ташкил этилади.
Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг мутахассисликлари бўйича 2 йил таҳсил олиб келган шифокорларга ўқишдан сўнг Ўзбекистонга қайтиб, 5 йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.