Ҳиндистон ва Ўзбекистонни боғловчи контейнер ташувлари йўлга қўйилди

Ҳиндистоннинг Мундра, Нҳава Шева ва Ченнаи портларидан Ўзбекистонга янги мультимодал йўналишда контейнер ташувларини муваффақиятли ташкил этди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Ҳиндистон ва Ўзбекистонни боғловчи янги мультимодал йўналишда контейнер ташувлари йўлга қўйилди, дея хабар берди "Ўзтемирйўлконтейнер".
Қайд этилишича, Ҳиндистоннинг Мундра, Нҳава Шева ва Ченнаи портларидан Ўзбекистонга янги мультимодал йўналишда контейнер ташувларини муваффақиятли ташкил этди.
Ҳиндистон ва Ўзбекистонни боғловчи янги мультимодал йўналишда контейнер ташувлари йўлга қўйилди
Синов тариқасида амалга оширилган ушбу ташувлар Ҳиндистондан Эроннинг Бандар Аббас портига денгиз орқали ҳамда Бандар Аббас портидан Сергели станциясига қадар темир йўл транспортида олиб келинди.
“Контейнерлар Бандар Аббас портидан Сарахс станциясига қадар Эрон платформаларида у ердан эса "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ қарашли платформаларга қайта юкланган ҳолда Туркманистон орқали Ўзбекистонга етказилади”, — дейилади хабарда.
Ҳиндистон ва Ўзбекистонни боғловчи янги мультимодал йўналишда контейнер ташувлари йўлга қўйилди
Айтилишича, 20 та 20 футлик контейнерлардан ташкил топган юк поезди умумий темир йўл узунлиги 2673 км бўлган масофани 20 кунда босиб ўтди.
Келгусида ташиш муддатини 15 кунга қисқартириш режалаштирилган.