https://sputniknews.uz/20240821/india-uzbekistan-konteyner-tashuv-45295588.html
Ҳиндистон ва Ўзбекистонни боғловчи контейнер ташувлари йўлга қўйилди
Ҳиндистон ва Ўзбекистонни боғловчи контейнер ташувлари йўлга қўйилди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистоннинг Мундра, Нҳава Шева ва Ченнаи портларидан Ўзбекистонга янги мультимодал йўналишда контейнер ташувларини муваффақиятли ташкил этди.
2024-08-21T09:22+0500
2024-08-21T09:22+0500
2024-08-21T09:22+0500
жамият
ўзбекистон
ҳиндистон
темир йўл
поезд қатнови
юк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45295140_54:0:1226:659_1920x0_80_0_0_ceb660b3d09fa11421ae11489630f80e.jpg
TOШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Ҳиндистон ва Ўзбекистонни боғловчи янги мультимодал йўналишда контейнер ташувлари йўлга қўйилди, дея хабар берди "Ўзтемирйўлконтейнер". Қайд этилишича, Ҳиндистоннинг Мундра, Нҳава Шева ва Ченнаи портларидан Ўзбекистонга янги мультимодал йўналишда контейнер ташувларини муваффақиятли ташкил этди. Синов тариқасида амалга оширилган ушбу ташувлар Ҳиндистондан Эроннинг Бандар Аббас портига денгиз орқали ҳамда Бандар Аббас портидан Сергели станциясига қадар темир йўл транспортида олиб келинди. Айтилишича, 20 та 20 футлик контейнерлардан ташкил топган юк поезди умумий темир йўл узунлиги 2673 км бўлган масофани 20 кунда босиб ўтди. Келгусида ташиш муддатини 15 кунга қисқартириш режалаштирилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45295140_201:0:1080:659_1920x0_80_0_0_49f9555895ac4282719343529909d5c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳиндистон мундра нҳава шева ченнаи порт ўзбекистон янги мультимодал йўналиш контейнер
ҳиндистон мундра нҳава шева ченнаи порт ўзбекистон янги мультимодал йўналиш контейнер
Ҳиндистон ва Ўзбекистонни боғловчи контейнер ташувлари йўлга қўйилди
Ҳиндистоннинг Мундра, Нҳава Шева ва Ченнаи портларидан Ўзбекистонга янги мультимодал йўналишда контейнер ташувларини муваффақиятли ташкил этди.
TOШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Ҳиндистон ва Ўзбекистонни боғловчи янги мультимодал йўналишда контейнер ташувлари йўлга қўйилди, дея хабар берди
"Ўзтемирйўлконтейнер". Қайд этилишича, Ҳиндистоннинг Мундра, Нҳава Шева ва Ченнаи портларидан Ўзбекистонга янги мультимодал йўналишда контейнер ташувларини муваффақиятли ташкил этди.
Синов тариқасида амалга оширилган ушбу ташувлар Ҳиндистондан Эроннинг Бандар Аббас портига денгиз орқали ҳамда Бандар Аббас портидан Сергели станциясига қадар темир йўл транспортида олиб келинди.
“Контейнерлар Бандар Аббас портидан Сарахс станциясига қадар Эрон платформаларида у ердан эса "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ қарашли платформаларга қайта юкланган ҳолда Туркманистон орқали Ўзбекистонга етказилади”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, 20 та 20 футлик контейнерлардан ташкил топган юк поезди умумий темир йўл узунлиги 2673 км бўлган масофани 20 кунда босиб ўтди.
Келгусида ташиш муддатини 15 кунга қисқартириш режалаштирилган.