TOШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. "Росатом”нинг “Билим кемаси” бешинчи илмий-маърифий экспедицияси 17 август куни “Ғалабанинг 50 йиллиги” ядровий музёрар кемасида Шимолий қутбга етиб борди.
“Росатом”нинг бу йилги бешинчи илмий-маърифий экспедицияси биринчи марта халқаро форматда бўлиб ўтмоқда. Қайд этилишича, иштирокчилар ўз мамлакатлари байроқларини сайёра чўққисига олиб чиқишди.
Атомный ледокол "50 лет Победы" доставил участников экспедиции Росатома "Ледокол знаний" на Северный полюс
© ФГУП "Атомфлот"
“Билим кемаси” (музёрар кема) Арктика экспедициясининг асосий таркиби 63 нафар иқтидорли мактаб ўқувчилари, шу жумладан, 10 нафар иштирокчи хориж – Росатом ядро технологиялари ривожланаётган (Арманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь, Мўғулистон, Венгрия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) мамлакатлардан.
Улар билан биргаликда 2024 йилда “Сириус” федерал ҳудудида бўлиб ўтган Бутунжаҳон ёшлар фестивали доирасида танланган 15 нафар эксперт – делегатлар Шимолий қутбга йўл олишди. Улар орасида Камерун, Ироқ, Бангладеш, Тунис, Беларусь, Ўзбекистон каби давлатлардан вакиллар бор.
Ўзбекистондан "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" Тошкент филиали 4-босқич талабаси Шаҳзода Ёқубова иштирок этди.
Атомный ледокол "50 лет Победы" доставил участников экспедиции Росатома "Ледокол знаний" на Северный полюс
© ФГУП "Атомфлот"
“Росатомнинг “Билим кемаси” экспедицияси режа бўйича кетмоқда. Иштирокчилар 17 август куни Шимолий қутбнинг географик нуқтасига етиб борганлари рамзий маънога эга. Бундан роппа-роса 47 йил муқаддам худди шу куни афсонавий “Арктика” музёрар кемаси ер усти навигацияси орқали сайёра чўққисига чиққан дунёдаги биринчи кемага айланди. Бугун 15 мамлакат вакиллари қутбга дунё бўйлаб энг қисқа саёҳатни амалга оширди. Энди эса халқаро Арктика экспедицияси Франц-Иосиф ер архипелагига йўл олади”, — деди “Ғалабанинг 50 йиллиги” ядровий Ледокол кемаси капитани Руслан Сасов.
“Биз бу ерда, океанда, муз билан ўралган ҳолда, саёҳатга чиқиш бахтига муяссар бўлган мактаб ўқувчилари ҳаёти ҳақида ҳужжатли сериал суратга олмоқдамиз. Бу ўзига хос лойиҳа бўлиб, унинг барча иштирокчиларини янги ютуқлар сари илҳомлантиришига ишонаман”, — деди Россиянинг "Знание" жамияти бош директори Максим Древаль.
Маълумот учун, мазкур лойиҳа атом саноатида табиий фанлар ва технологияларни оммалаштириш, иқтидорли болаларни излаш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг қобилиятларини ривожлантириш ва касбга йўналтиришга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида “Росатом” давлат корпорацияси Бутунжаҳон ёшлар фестивали дастури доирасида Шимолий қутбдаги илмий-маърифий экспедицияга қўшиладиган 15 нафар иштирокчини танлаб олди. Танлов 28 февраль, Арктика кунида бошланди ва бир неча босқичда ўтказилди. Дунёнинг турли бурчакларидан ёшлардан жами икки мингдан ортиқ ариза келиб тушди.