“Арктикани кўриш орзуим ушалади”: тошкентлик талаба Шимолий қутбга боради

© Росатом15 участников Всемирного фестиваля молодежи отправятся в экспедицию на Северный полюс на атомном ледоколе "Росатома"
15 участников Всемирного фестиваля молодежи отправятся в экспедицию на Северный полюс на атомном ледоколе Росатома - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2024
Oбуна бўлиш
Бутунжаҳон ёшлар фестивали дастури доирасида Шимолий қутбдаги экспедицияга қатнашадиган 15 нафар иштирокчи танлаб олинди.
ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Тошкентлик талаба Шимолий қутбга бориш имкониятини қўлга киритди. Бу ҳақда “Росатом” матбуот хизмати хабар берди.
“Росатом” давлат корпорацияси Бутунжаҳон ёшлар фестивали дастури доирасида Шимолий қутбдаги илмий-маърифий экспедицияга қўшиладиган 15 нафар иштирокчини танлаб олди.
Танлов 28 февраль, Арктика кунида бошланди ва бир неча босқичда ўтказилди. Дунёнинг турли бурчакларидан ёшлардан жами икки мингдан ортиқ ариза келиб тушди.
Номзодлар экспедиция дастури учун ижодий ва инновацион ечимларни таклиф қилишди, интеллектуал ўйинларда иштирок этишди, лойиҳани ўз шаҳарлари ва мамлакатларида тарғиб қилиш учун ўзларини ва ғояларини тақдим этишди.
5 март куни Бутунжаҳон ёшлар фестивалида якуний саралаш босқичи бўлиб ўтди. Ёш иштирокчилар ҳакамлар ҳайъатига Арктикага ноёб илмий ёшлар экспедицияси доирасида қўллашлари мумкин бўлган ноёб компетенцияларини тақдим этишди.
Ҳакамлар ҳайъати раиси, “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв шундай деди: “Бизнинг олдимизда қийин вазифа турибди – Росатом ядровий музёрар кемасида Шимолий қутбга ёшлар илмий экспедицияси таркибида мураббий бўладиган атиги 14 нафар мутахассисни танлаш. Энг яхшиларни танлаш имкон қадар холисона амалга оширилди. Ишончим комилки, финалчилар янги билимлар ва ғоялар билан бойитишдан ташқари, сайёрамизнинг энг экзотик бурчакларидан бирига ажойиб экспедицияга эга бўлишади”.
Танлов ғолибларининг номлари 6 март куни фестивалнинг асосий саҳнасида эълон қилинди ва охирги, 15-иштирокчи тўғридан-тўғри фестивалнинг эрталабки шоусида танланди.
Экспедиция иштирокчилари орасида саккиз мамлакат, жумладан, Ўзбекистон, Камерун, Бангладеш, Тунис, Беларусь ва Россия вакиллари бор. Финалчиларга сертификатларни “Урал” ва “Арктика” ядро музёрарлари капитанлари Иван Курбатов ва Александр Скрябин топширди.
Ўзбекистонлик иштирокчи, "ММФИ" миллий тадқиқот ядро университети" Тошкент филиали 4-босқич талабаси Ша=зода Ёқубованинг сўзларига кўра, унинг Арктикани ўз кўзи билан кўриш орзуси ушалади.

“Экспедиция давомида мен Шимолий қутбга яқинлашганимизда космик нурларни ўрганмоқчиман. Кейин эса – бир қатор семинарлар ўтказиш ва ёш олимлар клуби аъзолари билан биргаликда ушбу йўналишдаги изланишларни давом эттириш”, — деди у.

Халқаро ёшлар ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида Россия президенти Владимир Путин фармонига мувофиқ, 2024 йилда Бутунжаҳон ёшлар фестивали ўтказилмоқда. Унда таълим, фан, халқаро ҳамкорлик, маданият, кўнгиллилик ва хайрия, спорт, бизнес, оммавий ахборот воситалари каби соҳаларда 20 минг нафар ёш етакчи, жумладан, 10 минг нафар хорижий иштирокчи иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0