TOШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги “Тараққиёт” саноат зонасида метални қайта ишлаш заводи лойиҳаси ишга туширилмоқда, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг сўзларига кўра, металлургия соҳасидаги мазкур йирик лойиҳа хитойлик ишбилармонлар билан мустаҳкам, ишончли ҳамкорликнинг самараси.
Китай запускает металлообрабатывающий завод в Ферганской области
© Хокимият Ферганской области
“Хитойнинг "Shandong Aipurui Steel Plate Co., Ltd" компанияси билан ташкил этилаётган лойиҳа уч босқичдан иборат бўлиб, унинг қиймати 120 миллион доллардан ортиқни ташкил этади, 500 та янги иш ўрни яратилади”, — дейилади хабарда.
Заводнинг дастлабки босқичи 2025 йилнинг биринчи чорагида ишга тушиши кўзда тутилган.
Қайд этилишича, қайта ишланган темир маҳсулотлари ички эҳтиёжларни қоплаш билан бирга, ташқи бозорга экспорт ҳам қилинади.
Китай запускает металлообрабатывающий завод в Ферганской области
© Хокимият Ферганской области
Маълум қилинишича, “Fargona metallurgiya zavodi” Ўзбекистон–Хитой қўшма корхонаси рўйхатдан ўтказилиб, ўз фаолиятини бошлади.