Саидов Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Россия ўртасида турли даражада бўлажак тадбирлар жадвали анча кенг, деб ёзади Саидов.
Sputnik
TOШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Кеча, 16 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Саидов Телеграм каналида хабар берди.
“Ўзбекистон ва Россия ўртасида турли даражада бўлажак тадбирлар жадвали анча кенг. Давлат раҳбарлари ўртасида эришилган барча келишувларни тўлиқ амалга оширишда ҳар икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари барча имкониятларини ишга солишади”, - деб ёзади Саидов.
Таъкидланишича, мулоқотда кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, икки томонлама ва кўп томонлама шакллардаги ҳамкорликни бойитиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Саидов ва Лавров Туркияда учрашув ўтказди