TOШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Агар Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги операцияси муваффақиятсиз якунланса, Владимир Зеленскийга Россияга қарши туришда ҳеч нарса ёрдам бермайди. Бу ҳақда Украина Олий Радаси депутати Александр Дубинский ўзининг Telegram-каналида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Дубинский таҳлилчи Андреас Умланднинг ОАВда эълон қилинган мақоласига изоҳ берди. Депутат экспертнинг Зеленский иттифоқчилар томонидан тинчлик музокаралари бўйича босими туфайли “азарт ўйинлар” ўйнашга қарор қилгани ҳақидаги гапини қўллаб-қувватлади.
"Агар Курсдаги операция муваффақиятли бўлмаса, <...> Зеленскийга ҳеч нарса ва ҳеч ким ёрдам бермайди", — деди украиналик сиёсатчи.
Дубинскийнинг сўзларига кўра, чегара ҳудудидаги ҳужум Донбассдаги Покровский йўналишида Украина мудофааси қулаши билан якунланиши мумкин. Шу билан бирга, Курск вилоятига ҳужум нафақат ҳарбий хавф билан тўла, балки Зеленскийга тинч йўл билан ҳал қилишда хаёлий "афзалликлар" ҳам бермайди.