Ўзбек диаспораси Курск вилояти аҳолиси учун эвакуация автомобилларини совға қилади

© МО РФФлаги России и Узбекистана
Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.08.2024
Oбуна бўлиш
Россиядаги ўзбек диаспорасига алоқадор ташкилотлар ҳафта охиригача Курскка дори-дармон, озиқ-овқат ва энг зарур маҳсулотлар жўнатади.
TOШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбек диаспораси Курск вилояти аҳолиси учун эвакуация автомобилларини совға қилади. Бу ҳақда Ўзбек миллий-маданий автономияси раиси ва “Саховат” жамғармаси ижрочи директори Баҳром Исмоилов маълум қилди.
Россиядаги ўзбек диаспорасига алоқадор ташкилотлар ҳафта охиригача Курскга дори-дармон, озиқ-овқат ва энг зарур маҳсулотлар жўнатади.
Ўзбек миллий-маданий автономияси раиси ва “Саховат” жамғармаси ижрочи директори Баҳром Исмоиловнинг Sputnik Ўзбекистонга маълум қилишича, ташкилотлар Москва вилоятининг Истра ва Подольск туманларидаги 2 та ётоқхонада Курск вилоятидан 150 нафаргача одамни жойлаштиришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, 6 август куни эрталаб Украина қуролли кучлари бўлинмалари Курск вилоятининг Суджа тумани ҳудудининг бир қисмини эгаллаб олишга уринган эди. Россия Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов Россия Федерацияси президентига ҳарбийлар юришини тўхтатгани ҳақида хабар берди.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Курск йўналишидаги жангларда душман 2030 нафаргача ҳарбий хизматчи ва 35 та танкини йўқотди.
Курск, Белгород ва Брянск вилоятларида аксилтеррор операцияси режими жорий этилди. Курскда ҳам федерал фавқулодда ҳолат мавжуд. Тергов қўмитаси жиноий иш қўзғатган, хусусан, террорчилик ҳужумлари ва қотилликлар бўйича. Терговчилар тинч аҳоли манзилларига зарба бериш бўйича буйруқ берган ва уни бажарган украиналик ҳарбийларнинг шахсини аниқламоқда.
Курск вилоятининг эвакуация қилинган аҳолиси учун Россия Федерациясининг 54 та ҳудудида 30 минг кишилик 400 та вақтинчалик жойлаштириш марказлари очилди. Москва вилояти аллақачон 940 дан ортиқ фуқароларни, шу жумладан, 700 дан ортиқ болаларни қабул қилди. Келганларни Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари кутиб олишади, улар турар жой билан ёрдам беришади. Одамларга барча зарур ёрдам, жумладан, психологик ёрдам кўрсатилмоқда.
Путин провел совещание по ситуации в Курской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2024
"Душман муносиб жавоб олади": Путиннинг Курск вилоятидаги вазият бўйича асосий фикрлари
Янгиликлар лентаси
0