TOШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди Кремль.
“Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди”, — дейилади хабарда.
Президентлар мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва халқаро кун тартиби, жумладан, Россия Федерациясининг БРИКСдаги жорий раислигини ҳисобга олган ҳолда муҳокама қилишди.
Томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини бундан буён ҳам изчил мустаҳкамлаш ниятида эканликларини тасдиқлашди.