Афғонистонлик ишбилармонлар Тошкент вилоятида қоп маҳсулотлари ишлаб чиқаради

Янги корхона Ўзбекистон ва Афғонистон билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Тошкент вилояти Афғонистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорликда янги лойиҳа ишга туширди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Чиноз туманида Афғонистон ишбилармонлари билан “Right Pack” МЧЖ корхонаси ташкил этилди.
Афғонистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорликда яна бир янги лойиҳа ишга тушди
“Қоп маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 76,5 миллиард сўм болиб, 120 нафар маҳаллий аҳолининг бандлиги таминланди”, — дейилади хабарда.
Корхона йиллик 2 500 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона маҳсулотларини экспорт қилишни ҳам режалаштирган.
Афғонистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорликда яна бир янги лойиҳа ишга тушди
Маълумот учун, Афғонистон Ўзбекистон учун бешинчи йирик экспорт бозори ҳисобланади. Охирги беш йилда икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб бир ярим баробар ошиб, 2023 йилда 866 миллион долларга етди. Бугунги кунда Ўзбекистонда афғон сармояси иштирокидаги 550 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, туризм, тўқимачилик каби соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ва Афғонистон форумида чегарани 24 соатлик режимга ўтказиш таклиф этилди