https://sputniknews.uz/20240703/uzbekistan-afghanistan-forum-chegara-24-soat-rejim-44651029.html
Ўзбекистон ва Афғонистон форумида чегарани 24 соатлик режимга ўтказиш таклиф этилди
Ўзбекистон ва Афғонистон форумида чегарани 24 соатлик режимга ўтказиш таклиф этилди
Sputnik Ўзбекистон
Лазиз Кудратов Ўзбекистон ва Афғонистон форумида чегарани 24 соатлик режимга ўтказишни таклиф қилди.
2024-07-03T13:10+0500
2024-07-03T13:10+0500
2024-07-03T13:10+0500
сиёсат
ўзбекистон
афғонистон
чегара
лазиз қудратов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/19/43606664_0:15:599:352_1920x0_80_0_0_1c61ad5292f0862433f947e29d841f33.jpg
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Сўнгги беш йилда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб бир ярим баравар ошиб, 2023 йилда 866 миллион долларга етди. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтганЎзбекистон-Афғонистон бизнес форумида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири. Республикада афғон сармояси иштирокидаги 550 та корхона, жумладан, 443 таси 100 фоиз афғон капитали иштирокида фаолият кўрсатмоқда. Хусусан, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, туризм, тўқимачилик каби соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини қайд этди. Гап икки давлатнинг тегишли идоралари ва тармоқ бирлашмалари кўмагида ўзаро товар айирбошлаш турларини кенгайтириш, ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар ўртасидаги ҳамкорликни ошириш ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, у Термиз халқаро савдо марказида янада фаол иш олиб бориш муҳимлиги, бизнес учун барча шароитлар, жумладан, 15 кунлик визасиз режим, солиқсиз зона мақоми, шунингдек, харид қилиш, даволаниш, маданий ҳордиқ чиқариш ва таълим олиш учун шароитлар мавжудлигини қайд этди.
https://sputniknews.uz/20240703/uzbekistan-afghanistan-chegaraoldi-savdo-zona-44647431.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/19/43606664_56:0:543:365_1920x0_80_0_0_6fcd13a0c476a724ac80bee9a431e0d3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Элина Бeкназарова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34373478_53:49:246:242_100x100_80_0_0_4661e2aa843f1829b45af36de3f2b1ba.png
лазиз кудратов ўзбекистон афғонистон форум чегара 24 соатлик режим
лазиз кудратов ўзбекистон афғонистон форум чегара 24 соатлик режим
Ўзбекистон ва Афғонистон форумида чегарани 24 соатлик режимга ўтказиш таклиф этилди
Эксклюзив
Лазиз Кудратов Ўзбекистон ва Афғонистон форумида чегарани 24 соатлик режимга ўтказишни таклиф қилди.
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Сўнгги беш йилда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми қарийб бир ярим баравар ошиб, 2023 йилда 866 миллион долларга етди. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтганЎзбекистон-Афғонистон бизнес форумида маълум қилинди, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Республикада афғон сармояси иштирокидаги 550 та корхона, жумладан, 443 таси 100 фоиз афғон капитали иштирокида фаолият кўрсатмоқда. Хусусан, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, туризм, тўқимачилик каби соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини қайд этди. Гап икки давлатнинг тегишли идоралари ва тармоқ бирлашмалари кўмагида ўзаро товар айирбошлаш турларини кенгайтириш, ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар ўртасидаги ҳамкорликни ошириш ҳақида бормоқда.
“Ўзаро савдони янада ривожлантириш чора-тадбирлари сифатида биз давлат чегарасининг 24 соатлик режимга ўтишни, савдо уйларини ташкил этишни, шунингдек, йирик транспорт ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни таклиф қиламиз”, — деди вазир.
Бундан ташқари, у Термиз халқаро савдо марказида янада фаол иш олиб бориш муҳимлиги, бизнес учун барча шароитлар, жумладан, 15 кунлик визасиз режим, солиқсиз зона мақоми, шунингдек, харид қилиш, даволаниш, маданий ҳордиқ чиқариш ва таълим олиш учун шароитлар мавжудлигини қайд этди.