Сенатнинг эллик бешинчи ялпи мажлиси санаси маълум бўлди

Сенаторлар навбатдаги мажлисда 10 га яқин масалаларни кўриб чиқишни режалаштирмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Эртага Олий Мажлис Сенатининг эллик бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
Сенат Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг эллик бешинчи ялпи мажлисини 15 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ялпи мажлисда қуйидаги ҳужжатлар муҳокама қилинади:
“Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун;
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун;
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун;
“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун.
Шунингдек, кун тартибидан “Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун, бир қатор халқаро ҳужжатларга қўшилиш ва Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциясини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар ҳам ўрин олган.
Қолаверса, Ўзбекистон учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар рўйхатини тасдиқлаш масаласини кўриб чиқилади. Сув хўжалиги вазирлигининг ахборотини эшитиш ҳам режалаштирилмоқда.