https://sputniknews.uz/20240814/senat-yalpi-majlis-45196343.html
Сенатнинг эллик бешинчи ялпи мажлиси санаси маълум бўлди
Сенатнинг эллик бешинчи ялпи мажлиси санаси маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис Сенатининг эллик бешинчи ялпи мажлиси 15 август куни бўлиб ўтади.
2024-08-14T17:15+0500
2024-08-14T17:15+0500
2024-08-14T17:15+0500
сиёсат
ўзбекистон
ўзбекистон олий мажлиси сенати
сенаторлар
мажлис
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/15/44460702_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_7fa44d8288f1c4737ff27e67091fddae.jpg
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Эртага Олий Мажлис Сенатининг эллик бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.Сенат Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг эллик бешинчи ялпи мажлисини 15 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.Ялпи мажлисда қуйидаги ҳужжатлар муҳокама қилинади:Шунингдек, кун тартибидан “Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун, бир қатор халқаро ҳужжатларга қўшилиш ва Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциясини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар ҳам ўрин олган.Қолаверса, Ўзбекистон учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар рўйхатини тасдиқлаш масаласини кўриб чиқилади. Сув хўжалиги вазирлигининг ахборотини эшитиш ҳам режалаштирилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/15/44460702_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_df31fc79919ef8223dbfac154662b3a9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сенат эллик бешинчи ялпи мажлиси
сенат эллик бешинчи ялпи мажлиси
Сенатнинг эллик бешинчи ялпи мажлиси санаси маълум бўлди
Сенаторлар навбатдаги мажлисда 10 га яқин масалаларни кўриб чиқишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Эртага Олий Мажлис Сенатининг эллик бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади, дея хабар берди юқори палата
матбуот хизмати. Сенат Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг эллик бешинчи ялпи мажлисини 15 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ялпи мажлисда қуйидаги ҳужжатлар муҳокама қилинади:
“Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун;
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун;
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун;
“Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун.
Шунингдек, кун тартибидан “Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун, бир қатор халқаро ҳужжатларга қўшилиш ва Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциясини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунлар ҳам ўрин олган.
Қолаверса, Ўзбекистон учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар рўйхатини тасдиқлаш масаласини кўриб чиқилади. Сув хўжалиги вазирлигининг ахборотини эшитиш ҳам режалаштирилмоқда.