Ўзбекистоннинг қайси ҳудуди кўпроқ картошка етиштирди?

Республика бўйича картошка етиштириш кўрсатгичлари ўсди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Январь–июнь ойларида картошка етиштириш бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Шу йилнинг январь–июнь ойларида республика бўйича барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1 704 минг тонна картошка етиштирилган.
Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 2% га ўсган.
“Картошка етиштириш умумий ҳажмининг энг юқори улуши Самарқанд вилояти (18,6 %) ҳиссасига тўғри келган”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Сурхондарё (13,3 %), Фарғона (12 %) ва Андижон (11 %) вилоятларида ҳам картошка етиштиришнинг юқори кўрсаткичлари қайд этилган.
Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи - 2024 йил
Чувашия Ўзбекистонга уруғлик пиёз ва картошка етказиб беришга тайёр