Президент Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди

Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматов ғалабаларини Янги Ўзбекистонга бағишлашларини айтдилар.
Sputnik
TOШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида олтин медалларни қўлга киритган ҳамда икки карра олимпия чемпионига айланган таэквондочи Улуғбек Рашитов ва боксчи Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари спортчиларни қизғин табриклаб, терма жамоа томонидан бир кун ичида Олимпиаданинг иккита олтин медали қўлга киритилгани Ўзбекистон спорти учун тарихий воқеа бўлганини катта мамнуният билан қайд этди. Йигитларнинг дадил ва ишончли чиқишлари, юксак маҳорати ва мардлиги чинакам қаҳрамонлик намунаси бўлгани, Янги Ўзбекистоннинг ёшлари нималарга қодир эканини кўрсатгани таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев поздравил Рашитова и Дусматова с победой на Олимпиаде
Президент спортчиларнинг мураббийлари, ота-онаси ва яқинларига миннатдорлик билдирди.
Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматов алоҳида эътибор ва юксак ишонч, спортчиларга барча шароитлар яратилгани учун давлат раҳбарига ташаккур изҳор этиб, ғалабаларини Янги Ўзбекистонга бағишлашларини айтдилар.
Олимпия ўйинлари: Рашитов ва Дўсматов олтин медаль қўлга киритди