Париж-2024: Акбар Жўраев кумуш медаль соҳиби бўлди

Ўзбекистон делегацияси ҳисобида ҳозирча 5 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медаллари мавжуд.
Sputnik
TOШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига илк кумуш медаль ёзилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Акбар Жўраев ўз совринлари орасига Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медалини ҳам қўшиб қўйди.
-102 кг вазн тоифасида иштирок этган Жўраев даст кўтаришда 185 кг, силтаб кўтаришда 219 ва умумий ҳисобда 404 кг билан кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобида ҳозирча 5 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медаллари мавжуд.
Олимпия ўйинлари: Мўйдинхўжаев ва Мулложоновда олтин, Абдуллаевда бронза