TOШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна 3 та медаль ёзилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг) бронза медали учун баҳсда қирғизистонлик Бекзат Алмаз ўғлидан устун келди ва учинчи ўринни эгаллади.
Гуломжон Абдуллаев - призёр летних Олимпийских игр Париж-2024
© НОК
Гуломжон Абдуллаев - призёр летних Олимпийских игр Париж-2024
© НОК
Боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев Ўзбекистон делегациясига тўртинчи олтин медални тақдим қилди. Мўйдинхўжаев -71 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди. Муросасиз руҳда ўтган финал жангида у мексикалик Марко Алваресни мағлубиятга учратди.
Асадхуджа Муйдинхуджаев завоевал 4 золотую медаль делегации Узбекистана
© НОК
Асадхуджа Муйдинхуджаев завоевал 4 золотую медаль делегации Узбекистана
© НОК
Фарғона боксининг яна бир ёрқин вакили Лазизбек Мулложонов ҳам Ўзбекистон делегациясига олтин медални тақдим қилди. -92 кг вазн тоифасида иштирок этган Мулложонов чемпионлик баҳсида озарбайжонлик Лорен Алфонсо Домингесни мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Лазизбек Мулложонов - чемпион летних Олимпийских игр Париж-2024
© НОК
Лазизбек Мулложонов - чемпион летних Олимпийских игр Париж-2024
© НОК
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ёзги Олимпия ўйинларида медаллар сифати бўйича ўз тарихидаги энг яхши натижасини янгилади. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари якунига етмаган бўлсада, Ўзбекистон делегацияси 5 та олтин ва 3 та бронза медаллари билан ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилаб улгурди.
Ўзбекистон атлетлари бугун 7 та спорт турида иштирок этади.