Ўзбекистоннинг Хатирчи ва Беларуснинг Гомель туманлари ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов бошчилигидаги делегация Беларуснинг Гомель вилоятига борди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 5 август — Sputnik. Навоий вилояти Хатирчи тумани сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлашда Беларуснинг Гомель тумани корхоналари билан тажриба алмашади, дея хабар берди "Дунё" АА.
Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов бошчилигидаги делегация Беларуснинг Гомель вилоятига борди. Сафар давомида вилоятнинг Гомель тумани ижроия қўмитаси раиси Дмитрий Козел билан учрашув ўтказилди.
Унда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва ижтимоий-гуманитар соҳаларда ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, қатор корхоналар билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича самарали музокаралар ўтказилди. Хусусан, делегация "Гомельагрокомплект" ОАЖ, "Знамя родины" ОАЖ, "Гомельская птицефабрика" ОАЖ, "Птицефабрика Рассвет" ОАЖ, "Гомельский мясокомбинат" ОАЖ ва "Милкавита" ОАЖ фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф якунлари бўйича Хатирчи туманида чорвачиликни ривожлантириш, сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлашда Гомель тумани корхоналари билан тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.
Тошкент Ўзбекистон-Беларусь аёллари бизнес-форумига тайёргарлик кўрмоқда — тафсилотлар