https://sputniknews.uz/20240805/uzbekistan-khatirchi-belarus-gomel-hamkorlik-45043609.html
Ўзбекистоннинг Хатирчи ва Беларуснинг Гомель туманлари ҳамкорлик қилишга келишиб олди
Ўзбекистоннинг Хатирчи ва Беларуснинг Гомель туманлари ҳамкорлик қилишга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов бошчилигидаги делегация Беларуснинг Гомель вилоятига борди.
2024-08-05T14:18+0500
2024-08-05T14:18+0500
2024-08-05T14:18+0500
иқтисод
ўзбекистон
навоий вилояти
беларусь
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/17/43563410_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_5ff892989c14f4aa31cba1f47d6b1510.jpg
TOШКЕНТ, 5 август — Sputnik. Навоий вилояти Хатирчи тумани сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлашда Беларуснинг Гомель тумани корхоналари билан тажриба алмашади, дея хабар берди "Дунё" АА. Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов бошчилигидаги делегация Беларуснинг Гомель вилоятига борди. Сафар давомида вилоятнинг Гомель тумани ижроия қўмитаси раиси Дмитрий Козел билан учрашув ўтказилди. Унда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва ижтимоий-гуманитар соҳаларда ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, қатор корхоналар билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича самарали музокаралар ўтказилди. Хусусан, делегация "Гомельагрокомплект" ОАЖ, "Знамя родины" ОАЖ, "Гомельская птицефабрика" ОАЖ, "Птицефабрика Рассвет" ОАЖ, "Гомельский мясокомбинат" ОАЖ ва "Милкавита" ОАЖ фаолияти билан яқиндан танишди. Ташриф якунлари бўйича Хатирчи туманида чорвачиликни ривожлантириш, сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлашда Гомель тумани корхоналари билан тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.
https://sputniknews.uz/20240731/tashkent-uzbekistan-belarus-ayollar-biznes-forumi-44998698.html
ўзбекистон
навоий вилояти
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/17/43563410_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_933af9b95637bc7091091aab5b684f4b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
навоий вилояти хатирчи тумани ҳокими умиджон адизов беларусь гомель вилояти
навоий вилояти хатирчи тумани ҳокими умиджон адизов беларусь гомель вилояти
Ўзбекистоннинг Хатирчи ва Беларуснинг Гомель туманлари ҳамкорлик қилишга келишиб олди
Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов бошчилигидаги делегация Беларуснинг Гомель вилоятига борди.
TOШКЕНТ, 5 август — Sputnik. Навоий вилояти Хатирчи тумани сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлашда Беларуснинг Гомель тумани корхоналари билан тажриба алмашади, дея хабар берди
"Дунё" АА. Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов бошчилигидаги делегация Беларуснинг Гомель вилоятига борди. Сафар давомида вилоятнинг Гомель тумани ижроия қўмитаси раиси Дмитрий Козел билан учрашув ўтказилди.
Унда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва ижтимоий-гуманитар соҳаларда ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, қатор корхоналар билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича самарали музокаралар ўтказилди. Хусусан, делегация "Гомельагрокомплект" ОАЖ, "Знамя родины" ОАЖ, "Гомельская птицефабрика" ОАЖ, "Птицефабрика Рассвет" ОАЖ, "Гомельский мясокомбинат" ОАЖ ва "Милкавита" ОАЖ фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф якунлари бўйича Хатирчи туманида чорвачиликни ривожлантириш, сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлашда Гомель тумани корхоналари билан тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.