Эрон Исроилга жавоб зарбасини қачон қайтариши тахмин қилинди

JP: Эрон 12-13 август кунлари Исроилга ҳужум қилишни режалаштирган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Эрон 12-13 август кунлари, яъни Ав ойининг тўққизинчи кунида Исроилга ҳужум қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sky News Arabiya манбаларига таяниб The Jerusalem Post хабар бермоқда.
"Мавжуд маълумотларга кўра, Эрон ҳужуми Ливанда фаолият юритаётган Эрон томонидан қўллаб-қувватланган "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати билан мувофиқлаштирилади", — деб ёзади нашр.
Манбанинг сўзларига кўра, бу кунги ҳужум ҳайратланарли элементни келтириб чиқариши керак, чунки Исроил хавфсизлик кучлари диний маросимларни бажараётган бўлиши мумкин ва ҳужумга тайёр бўлмайди.
Ав ойининг тўққизинчи куни — яҳудий халқи учун миллий мотам куни - Қуддуснинг биринчи ва иккинчи ибодатхоналари вайрон қилинган кун.
Эслатиб ўтамиз, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатнинг Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Теҳрондаги қароргоҳига Исроил томонидан уюштирилган зарба натижасида ҳалок бўлди. У Эроннинг янги президенти инаугурациясида иштирок этиш учун келган эди.
Эрон олий раҳбари Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш ҳақида буйруқ берди — ОАВ