TOШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида 5 август куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да “Қозоғистон ва Ўзбекистон – қўшнилар, дўстлар ва рақобатчилар: муносабатлар қандай мустаҳкамланади” мавзусида видеокўприк бўлиб ўтади.
Остонадаги иштирокчилар:
“Евроосиё мониторинги” таҳлилий тадқиқотлар маркази директори Алибек Тажибев;
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти директори Акимжан Арупов.
Тошкентда:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти катта илмий ходими Равшан Назаров.
Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик қайси йўналишларда ривожланади? Нима учун қозоқ-ўзбек тандеми ҳаётий зарурат? Видеокўприкда шу ва бошқа масалалар муҳокама қилинади.
7 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Остонага давлат ташрифи режалаштирилган. Унинг Қозоғистон-Ўзбекистон бизнес-форумида иштирок этиши кутилмоқда.