TOШКЕНТ, 2 август — Sputnik. Ўзбекистонлик мутахассислар Россиянинг “Академик В.И. Кулаков номидаги Акушерлик, гинекология ва перинатал миллий тиббиёт тадқиқот маркази” экспертлари иштирокида оналар ва болалар ўлимини камайтиришга йўналтирилган замонавий технологияларни ўрганмоқда. Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази хабар берди.
Тадбир икки мамлакатнинг йирик тиббиёт ташкилотларининг ҳамкорлигида ташкил этилган.
Тренинг тиббий стимуляторларни қўллаган ҳолда олиб бориляпти. 30 кишидан иборат иштирокчилар таркибини акушер-гинекологлар, неонатологлар, шунингдек, тиббий муассасалар раҳбарларидан иборат 3 та гуруҳ ташкил этади.
Российские специалисты проводят в Узбекистане тренинги для акушеров-гинекологов
© Пресс-служба Министерства здравоохранения Узбекистана
Марказ директори (Ўзбекистон) Наталья Надирхановага кўра, бундай тўғридан-тўғри алмашинув жуда муҳим. Бу олинган билим ва кўникмаларни мамлакат ҳудудларидаги кўп сонли мутахассисларга бера оладиган тренерларни тайёрлаш имконини беради.
В.И. Кулаков номидаги Марказнинг тиббиётда таълим симуляцион технологиялари бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори Елизавета Хаматхановага кўра, бу каби халқаро тренингларнинг лойиҳаси 2011 йилда 10 та мамлакат билан ҳамкорлик қилишдан бошланган. Лойиҳа бугунги кунда 44 та мамлакатга тарқалган.
Российские специалисты проводят в Узбекистане тренинги для акушеров-гинекологов
© Пресс-служба Министерства здравоохранения Узбекистана
“Бу ишда биз асосий эътиборни Россияни умумий ўтмиш боғлайдиган МДҲ мамлакатларига, хусусан, Ўзбекистонга қаратамиз. Бу мамлакатлар ҳамиша устуворликка эга бўладилар, улар учун Москвада ўқишга кўп квоталар ажратилади. Жойларга чиқишда ҳам биз тренингларга имкон қадар кўпроқ иштирокчиларни жалб этишни режалаштирамиз”, - дея таъкидлади Хаматханова.
Тренинг 29 июлда бошланган ва бугун якунланади.