Ўзбекистон ва ЕОИИ

Нима учун ЕОИИ муваффақиятли лойиҳага айланди — эксперт жавоби

Эсперт: Бирлашма ташкил этилганидан бери кўп нарсаларни бошдан кечирди — коронавирус пандемияси синовидан тортиб, Украинадаги можаро туфайли санкциялар босимигача.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Ғарб шерикларининг кескин қаршиликлари шароитида ўзини ташкил қила олганининг ўзи ҳам лойиҳанинг жозибадорлигидан далолат беради. Бу ҳақда Сиёсий фанлар номзоди, Россия Фанлар академиясининг Ижтимоий фанлар бўйича илмий ахборот институтининг фанлараро тадқиқотлар маркази етакчи илмий ходими Максим Вилисов Sputnik Қирғизистонга маълум қилди.
Вилисовнинг таъкидлашича, ЕОИИ Ғарб шерикларининг кескин қаршиликлари шароитида ўзини ташкил қила олганининг ўзи ҳам лойиҳанинг жозибадорлигидан далолат беради.

“Бирлашма ташкил этилганидан бери кўп нарсаларни бошдан кечирди — коронавирус пандемияси синовидан тортиб, Украинадаги можаро туфайли санкциялар босимигача. Бу нотинч даврларнинг муваффақиятли ўтиши иттифоқда ўзаро манфаатлар ва тўсиқларга қарамай ишлаш имконини берувчи институционал асос борлигини кўрсатади”, — деди у.

Унинг сўзларига кўра, 10 йил — ЕОИИ учун ўзига хос синов, хулосалар чиқариш ва янада ривожлантириш даври.
Ўзбекистон ЕОИИнинг кўплаб лойиҳалари қатнашчиси – Притчин
“Замонавий дунёда муваффақиятли ривожланиш учун камида 300 миллион кишилик бозор керак. Бундан кўриниб турибдики, ЕОИИ нафақат барқарор, балки жадал ривожланаётган тузилмага айланиши учун ҳам кенгайишига тўғри келади. Ўйлайманки, иттифоқни кенгайтириш истиқболларини интеграция бирлашмасида кузатувчи бўлган давлатлар, шунингдек, чин дилдан қизиқиш билдирган ва эркин савдо битимларини имзолаган давлатлар – Эрон, Куба, Вьетнам кўрсатмоқда”, — деди эксперт.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Бизнесга ЕОИИ бозорларига киришда қандай ёрдам берилмоқда — Александр Исаевич жавоби