Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Ўзбекистон ЕОИИнинг кўплаб лойиҳалари қатнашчиси – Притчин

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Притчин ЕОИИ истиқболлари ва Ўзбекистоннинг ушбу ташкилот билан муносабатлари ҳақида қандай фикр билдирди?
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ўзбекистон ЕОИИнинг кўплаб лойиҳалари қатнашчиси, деди Россия Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти Марказий Осиё сектори бошлиғи Станислав Притчин Sputnik матбуот марказида ЕОИИга бағишланган видеокўприкда.
"ЕОИИ Фақат товарлар савдоси учун эмас, балки одамлар, хизматлар ва капиталнинг эркин ҳаракатланиши учун ҳам умумий макон. Яъни эркинликнинг тўртта даражаси. <...>Бунда Ўзбекистон ҳам узоқ давлат эмас, у интеграциямизнинг кўплаб лойиҳа ва дастурларида кузатувчи ва қатнашчи ҳисобланади. Эркин савдо зонаси тўғрисида ва қатор бандлар бўйича божсиз товар айирбошлаш келишувлари имзоланди. Аммо бу ҳали ҳам тўлақонли аъзолик эмас", - деди мутахассис.
Ундан ташқари Станислав Притчин қуйидаги фикрларни билдирди:
ЕОИИ ҳудудида ишлаб чиқариладиган ёки импорт қилинадиган ҳар қандай маҳсулот бизнинг ички стандартларимиз ва меъёрларимизга мос келиши учун умумий стандарт майдонни яратишдир.
Кейинги босқич – бу саноат кооперацияси, яъни баъзи маҳсулотларни биргаликда ишлаб чиқариш, қўшимча қиймат яратиш, товарларни ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари учун инвестиция харажатларини тақсимлаш имконини берадиган даражага ўтиш.
ЕОИИ кенгайида давом этмоқда. Эрон билан эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартнома имзолангани, унинг собиқ Иттифоқ ҳудудидан ташқарига чиққанидан далолат беради. Бу борада Шушадаги норасмий учрашувдан сўнг, Озарбайжон ва Қозоғистон матбуотида бир қанча илгари бўлмаган фикрлар ва баёнотлар пайдо бўлди.
Эксперт мулоҳазалари билан батафсил видеолавҳамизда танишинг.
Янгиликлар лентаси
0