Ўзбекистонлик талабалар Екатеринбургдаги “Ёзги университет” лойиҳасида иштирок этишди

“Ёзги университет 2024” халқаро лойиҳаси бутун дунёдан 400 га яқин талабаларни бирлаштирди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик талабалар Екатеринбургда Урал федерал университети қошида ташкил этилган “Ёзги университет” лойиҳасида иштирок этишди. Бу ҳақда Тошкентдаги Россотрудничество маълум қилди.
“Ёзги университет 2024” халқаро лойиҳаси бутун дунёдан 400 га яқин талабаларни бирлаштирди. Икки ҳафта давомида Ўзбекистон Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабалари ҳам россиялик мутахассислардан янги билим ва тажрибага эга бўлишди.
“Ёзги университет 2024” халқаро лойиҳаси
“Ёзги университетда интерфаол маърузалар, шаҳарнинг етакчи корхоналарида амалий машғулотлар, экскурсиялар ва спорт тадбирлари ўтказилди. Бир вақтнинг ўзида дунёнинг икки қисмида қолиш имконига эга бўлган Европа ва Осиёнинг географик чегарасига саёҳат барча иштирокчиларни айниқса хурсанд қилди”, — дейилади хабарда.
“Ёзги университет 2024” халқаро лойиҳаси
Дастур натижасида талабалар илғор йўналишлар бўйича 9 та ўқув йўналишда ўз лойиҳаларини ишлаб чиқишди. Лойиҳа доирасида миллий меҳмондўстлик кечаси ҳам бўлиб ўтди ва унда турли мамлакатлардан келган талабалар ўз миллий маданиятини намойиш этишди.
“Урал федерал университетининг ёзги университетида қатнашиш менга ҳуқуқшунослик соҳасидаги билимларимни кенгайтириш ва келгуси ҳамкорлик учун қимматли алоқаларни ўрнатиш учун ноёб имконият берди” — дея ўз фикри билан ўртоқлашди ўзбекистонлик иштирокчи Акмалшер Раҳимов.