ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) штаб-квартирасида бўлиб ўтган ишчи гуруҳларнинг қўшма йиғилишида аввал чиқарилган товарлар бўйича якуний декларацияни тақдим этишда божхона органлари томонидан текшириш тартиби кўриб чиқилди, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари давлат органлари ва бизнес вакилларининг 30 нафарга яқин вакиллари иштирокидаги йиғилишни ЕИКнинг Божхона қонунчилиги ва ижро амалиёти департаменти директори ўринбосари Нурлан Байназаров олиб борди.
Қайд этилганидек, ушбу тартиб божхона органлари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳужжатлар ва маълумотларни текширишда, агар тадбиркорлик фаолияти учун бундай соддалаштириш қўлланилса, товарлар декларациясини топширишдан олдин чиқариш каби ҳаракатларни аниқ алгоритмини яратиш имконини беради.
“Ушбу лойиҳа тўғри тартибга солишни таъминлайди, товарларни декларациялашнинг соддалаштирилган тартибини қўллашда олдиндан кўра билиш ва аниқликни оширади”, — деди Байназаров.
Товарларга декларация топширишдан олдин чиқариш — бу товарларни чиқариш ва декларация қилишнинг соддалаштирилган тартиби бўлиб, унда чиқариш соддалаштирилган божхона ҳужжати асосида амалга оширилади ва декларация кейинроқ топширилади (кейинги ойнинг 10 ёки 15 санасигача).