https://sputniknews.uz/20240626/eoii-bojxona-malumot-almashish-tartib-44540510.html
ЕОИИда божхона органлари ўртасида маълумот алмашиш тартиби ўзгарди
ЕОИИда божхона органлари ўртасида маълумот алмашиш тартиби ўзгарди
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК товарларни чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини амалга ошириш тартибига ўзгартиришлар киритди.
2024-06-26T17:13+0500
2024-06-26T17:13+0500
2024-06-26T17:13+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
божхона
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/169/09/1690964_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_fa84e7ebe2939509c1a005219f8c45d2.jpg
TOШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати товарларни транзит қилишда божхона органлари ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ташқи савдо фаолияти иштирокчилари ўртасида маълумот алмашиш тартибига аниқлик киритди, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати. Товарларни чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини амалга ошириш тартибига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Мазкур ҳужжат божхона транзити тартибини қўллаш қоидаларини тартибга солиш ва транзит операцияларини амалга оширишда маълумотларни узатишга қўйиладиган талабларни белгилаш соҳасидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳужжатларини якунлаш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг бир қисмидир. Ўзгартиришлар ЕОИИ мамлакатлари божхона органлари ўртасида товарларни транзит ташишда электрон ҳужжат ва маълумотлар алмашинувини амалга ошириш учун ишлаб чиқилган.
https://sputniknews.uz/20240626/eoii-kokos-boj-44521100.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/169/09/1690964_187:0:2918:2048_1920x0_80_0_0_176c7ddb43b2edc922cae93c46ffb5a3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии божхона органлари маълумот алмашиш тартиби
еоии божхона органлари маълумот алмашиш тартиби
ЕОИИда божхона органлари ўртасида маълумот алмашиш тартиби ўзгарди
ЕИК товарларни чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини амалга ошириш тартибига ўзгартиришлар киритди.
TOШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати товарларни транзит қилишда божхона органлари ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ташқи савдо фаолияти иштирокчилари ўртасида маълумот алмашиш тартибига аниқлик киритди, дея хабар берди комиссия
матбуот хизмати. Товарларни чиқариш билан боғлиқ божхона операцияларини амалга ошириш тартибига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
“Товарлар чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни жўнатиш тартиби аниқланди, чиқарилганлиги тўғрисида илгари юборилган хабарларга тузатишлар киритиш ва бекор қилиш ҳолатлари ва тартиби белгиланди, божхона органининг ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда декларантларга узатиладиган маълумотлар таркиби ўзгартирилди, шунингдек, техник носозликлар туфайли юзага келган ахборот тизимидаги носозликни бартараф этгандан сўнг ҳаракатлар тартиби ўрнатилди”, — дейилади хабарда.
Мазкур ҳужжат божхона транзити тартибини қўллаш қоидаларини тартибга солиш ва транзит операцияларини амалга оширишда маълумотларни узатишга қўйиладиган талабларни белгилаш соҳасидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳужжатларини якунлаш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг бир қисмидир.
Ўзгартиришлар ЕОИИ мамлакатлари божхона органлари ўртасида товарларни транзит ташишда электрон ҳужжат ва маълумотлар алмашинувини амалга ошириш учун ишлаб чиқилган.