TOШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Янги геосиёсий вазият БРИКСга қизиқиш уйғотди, 30 тага яқин давлат аллақачон иттифоққа қўшилиш истагини билдирган. Бу ҳақда БРИКС миллий тадқиқот қўмитаси ижрочи директори Георгий Толорая РИА Новостига маълум қилди.
“Янги аъзоларнинг кириб келиши бирлашмага туртки берди. БРИКС ўзининг биринчи ўн йиллигидан сўнг динамикани йўқота бошлади ва плато деб аталадиган даражага етди. Унинг доирасида янги ташаббуслар, ўзгаришлар кам, маълум ички қарама-қаршиликлар ҳам бўлди”, — деди у.
“Янги геосиёсий вазият, Ғарб ва ғарбий бўлмаган дунёнинг бир қисми ўртасидаги очиқ можаронинг бошланиши БРИКСга шу қадар қизиқиш уйғотдики, кўплаб давлатлар унга қўшилишни хоҳлашди”, — дея қўшимча қилди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, алянсга қўшилиш учун аллақачон 30 тага яқин навбатда турибди.
"Ҳозирда глобал кўпчилик манфаатларининг вакили бўлган БРИКС энди янги глобал сиёсий ва иқтисодий тизимни яратиш платформасига айланишни бошлаши керак", — деди Толорая.