Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ Вьетнам билан бозорга кириш масалаларини муҳокама қилди

Музокараларда Россия саноат ва савдо вазирлиги, Беларусь Республикаси элчихонаси, Россия Федерациясининг Вьетнамдаги савдо ваколатхонаси вакиллари иштирок этди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. 23-25 ​​июль кунлари Ханой шаҳрида (Вьетнам) Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Вьетнам ўртасида савдодаги техник тўсиқлар билан боғлиқ бозорга кириш масалалари бўйича навбатдаги мулоқотнинг 1-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
“Доимий мулоқот – бу Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Вьетнам экспертлари дўстона муҳитда долзарб масалаларни муҳокама қилишлари ва ечим топишлари мумкин бўлган майдондир”, — деди Евроосиё иқтисодий комиссияси Савдо сиёсати департаменти Савдони тартибга солишнинг махсус масалалари бўлими бошлиғи ўринбосари Наталья Тараскина.
Музокараларда Россия саноат ва савдо вазирлиги, Беларусь Республикаси элчихонаси, Россия Федерациясининг Вьетнамдаги савдо ваколатхонаси вакиллари иштирок этди.
Мунтазам мулоқотнинг 1-йиғилиши ЕОИИ мамлакатларидаги ишлаб чиқарувчиларни ташвишга солаётган автомобиль саноати ва фармацевтика маҳсулотлари учун Вьетнам бозорига кириш масалалари бўйича турли идоралар билан ўтказилган иккита сессиядан иборат бўлди.
“Бир-бирининг тартибга солиш тизимларини яхшироқ тушуниш кейинги ҳамкорлик йўналишларини аниқлашнинг тўғри йўлидир”, - деди Вьетнам транспорт вазирлиги ҳузуридаги ваколатли сертификатлаштириш органи бош директори ўринбосари Фам Минь Тхань.
Йиғилиш натижасида Вьетнамнинг муайян масалалар бўйича тартибга солиш тизимларини тушунишни сезиларли даражада ошириш ва ЕОИИ маҳсулотларининг Вьетнам бозорига кириш шартларини яхшилаш бўйича мумкин бўлган кейинги ҳаракатларни аниқлаш мумкин бўлди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ тўғрисидаги шартнома иттифоқ мамлакатлари ишчиларига қандай имтиёзлар беради?