Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда парламент сайлови 27 октябрь куни ўтказилади

27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига старт берилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.
Марказий сайлов комиссияси томонидан бугун ўтказилган мажлисда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига доир муҳим қарорлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Конституциясининг 128-моддасига ва Сайлов кодексининг 14, 36-моддаларига мувофиқ, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови 2024 йил 27 октябрь, якшанба куни ўтказилади.
Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов бўйича сайлов кампаниясига старт берилиб, календарь режа тасдиқланди.