ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) учинчи давлатларга нисбатан маълум маҳсулот талаблари ва мажбуриятларига эга, улардан бири Ўзбекистондир. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунларига бағишланган видеокўприкда иқтисодчи Нургул Акимова маълум қилди.
Унинг қайд этишича, Қирғизистон иттифоқ аъзоси бўлганлиги сабабли ҳамкорлик ва қўшма лойиҳалар ўзбек ишбилармонлари учун ЕОИИ бозорига киришдаги тўсиқларни камайтиради.
Масалан, “Евроосиё агроэкспресс” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ишбилармонлари нафақат 7 миллионлик Қирғизистон, балки Иттифоқ давлатларининг 180 миллионлик бозорига ҳам киришга умид қилишлари мумкин. Чунки ЕОИИ солиқлар ва божхона тўловлари бўйича ягона иқтисодий ҳудудга эга.
“Ўзбекистонлик тадбиркорлар ЕОИИ бозорига кириб келаётганини яқинда Бишкек яқинида очилган автомобилларни йиғиш заводини мисол қилиб келтириш мумкин”, — дея қайд этди у.
Унинг қўшимча қилишича, Қирғизистон иттифоқ аъзоси сифатида бож тўламайди.