TOШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Ўзбекистон Россиянинг муҳим ҳамкори, Москва ва Тошкент ҳамкорликни ривожлантириш учун энг кенг истиқболга эга. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
Дмитрий Песков Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилгани ҳақида гапирар экан, Ўзбекистонни Россиянинг муҳим ҳамкори деб атади.
“Бизни шериклик, иттифоқчилик ва стратегик муносабатлар орқали бирлаштирган муҳим ҳамкоримиз. Путиннинг яқинда Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи якунларига кўра, ҳозирда ҳар икки давлат турли даражаларда амалга ошираётган бутун йўл харитаси белгиланди. Ҳамкорликни ривожлантириш учун энг кенг истиқболларга эгамиз”, — деди Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Унда Россия Федерацияси президентининг шу йил 26-28 май кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.