ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.
Мулоқотда Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
"Суҳбат аввалида Россия етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар тилади",— дейилади хабарда.
Россия Федерацияси президентининг шу йил 26-28 май кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни рўёбга чиқаришнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.