Россия ФХХ масжидда теракт уюштирмоқчи бўлганларни қўлга олди — видео

ДХРда Украина махсус хизмати топшириғи билан масжидга ўт қўймоқчи бўлган икки киши қўлга олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Мариуполда террорчиликда гумон қилиб, икки кишини қўлга олди.

Улардан бири айтишига кўра, март ойида у билан Украина қамоқхонасида бўлган дўсти боғланган ва теракт уюштиришни таклиф қилган. Хусусан, Белгород шаҳридаги масжидга ўт қўйишни таклиф қилган. Бунинг учун Украина махсус хизматлари унга пул ва керакли воситалар билан таъминлашган.
“Мақсад — Россияда мусулмонлар ва насронийлар орасида низо чиқариш, улар ўртасида душманлик қўзғатиш", - деди эркак.
Иккинчи ҳибсга олинган шахс ҳам унинг мақсади Белгороддаги масжидга ўт қўйишни ташкил қилиш бўлганини тасдиқлади. Бунинг учун у Украина махсус хизматларидан пул олганини тасдиқлади. Унинг вазифаси бу ишга бажарувчи топиш бўлган.

Аниқланишича, улар Украина махсус хизматлари ходими томонидан интернет-мессенжер ёрдамида ишга олинган. Унинг топшириғига кўра, пул мукофоти учун Белгородга бориб, шаҳар масжидига ўт қўйишни режалаштиришган. ФХХ томонидан уларнинг режалари фош қилинди ва теракт тўхтатиб қолинди.
Қўлга олинганларга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 205.1 (террорчилик ҳаракатни ташкил этиш) модданинг 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.