ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Владимир Зеленский ички ва ташқи сиёсатдаги катта муаммолар туфайли Россия билан музокараларга тайёрлигини кўрсатмоқда, деб ёзади CNN.
“Киев ҳозирда икки томонлама зарбага дуч келмоқда: фронтдаги оғир вазият ва келажакда Украинанинг энг яқин иттифоқчилари томонидан қўллаб-қувватланиш даражаси билан боғлиқ сиёсий ноаниқлик”, - дейилади мақолада.
Таҳлилчи Орися Луцевичга кўра, мураккаб вазият Владимир Зеленскийни Москва билан тинчлик музокараларига шама қилишга мажбур қилмоқда.
“Бу ҳам Россияга, ҳам Глобал жанубга Украина қандайдир обструктив куч эмаслигидан далолат беради. У музокаралар столига ўтиришга тайёр”, - дея унинг сўзларини келтиради CNN.
Аввалроқ Зеленский Россия вакиллари Украина бўйича иккинчи тинчлик саммитида иштирок этиши кераклигини айтганди.