Жапаровни тантанали кутиб олиш маросими бўлди — фото

Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровни тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Қароргоҳ олдидаги майдонда давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.
1 / 6
2 / 6
3 / 6
4 / 6
5 / 6
6 / 6
Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф этди. Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди.
Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушишдан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди.
Қирғизистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди - фото