ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. MH17 фожиасининг 10 йиллиги кунида ДХР раҳбари Денис Пушилиш ушбу ҳалокат Украинанинг террорчи режими ДХР ва Россияни айблаш учун ҳар қандай провокацияга тайёрлигини ва уларни халқаро миқёсдаги террорчилар ҳимоя қилаётганини таъкидлади.
“Бугун биз қурбонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирамиз. Биз ушбу фожиа борасида қурбонларнинг яқинлари сингари ҳақиқат ўрнатилишини истаймиз. Бизнинг вазифамиз бу жиноят айбдорларни топиш ва жазолашдир”, — деди Пушилин.
Малайзия ҳаво йўлларининг Амстердамдан Куала-Лумпурга парвоз қилаётган Boeing 777 самолёти 2014 йилнинг 17 июль куни Украина шарқида ракета билан уриб туширилган эди. Фожиада 298 киши қурбон бўлган.
Фожиадан сўнг хорижий ОАВлар дарҳол ДХР ва Россияни айблашга тушишди, лекин Россия ушбу каби ракеталар фақат Украина Қуролли кучларида борлигини ва топилган ракета серия рақами ҳам айнан УҚКга тегишли эканини исботлаб берган эди.