ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Қозоғистон ғарбидаги Манғистау вилоятидаги "Оймаша" полигонида “Бирлестик-2024” халқаро ҳарбий ўқув-машғулотлар бўлиб ўтмоқда.
Ўқувлар давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Озарбайжон ҳарбийлари биргаликда 17 та тактик эпизодларни биргаликда машқ қилдилар.
"Ушбу тадбирлар барчаси ягона жанговар вазифани бажаришга қаратилган: ҳудудни эгаллаб олишга ва халифалик яратишга интилаётган ноқонуний қуролли гуруҳларни аниқлаш, уларнинг ҳаракатларини чеклаш ва йўқ қилиш", - дейилади хабарда.
Махсус операцияни муваффақиятли амалга оширишда разведка муҳим роль ўйнади. Ҳаво кучлари экипажлари, учувчисиз аппаратлар ёрдамида жиноий гуруҳлар базаларини аниқлаб, уларнинг координаталарини армия авиациясига узатилди. Шундан сўнг ноқонуний кучлар артиллерия ёрдамида ўққа тутилди. Бирлашган бўлинмалари душманни “ўт қопига” олиб кириш учун манёвр ўтказди.
Қўшинлар, шунингдек, шартли душман томонидан учирилган дронлар тўдасига зенит ўқотар тизимлари ва электрон кураш воситалари ёрдамида қаршилик кўрсатишди.
Қўшинлар, шунингдек, шартли душман томонидан учирилган дронлар тўдасига зенит ўқотар тизимлари ва электрон кураш воситалари ёрдамида қаршилик кўрсатишди.
Сўнгги босқичда мобил гуруҳлар, танк қўшинлари ва десантчи кучлар ҳам иштирок этди.
Кузатув майдончасидан қўшма қўшинлар гуруҳи ҳаракатларини Қозоғистон мудофаа вазири генерал-полковник Руслан Жақсилиқов ва унинг Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан келган ҳамкасблари кузатдилар.
Ҳарбий машғулотларнинг навбатдаги босқичи Каспий денгизи соҳилида ва Токмак бурни яқинидаги денгиз ҳудудида давом этади.