Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК саноат кооперациясини қўллаб-қувватлашнинг янги механизмини тақдим этди

Николай Кушнарев Комиссия ушбу механизм доирасида пилот лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича тадбиркорлар ва банклар билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Грознийдаги Кавказ инвестиция форуми доирасида Евроосиё иқтисодий комиссиясининг саноат сиёсати департаменти директори Николай Кушнарев Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) саноат кооперациясини қўллаб-қувватлашнинг янги механизмини тақдим этди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
“Ушбу қўллаб-қувватлаш чораси Евроосиё иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, аслида тадбиркорликни билвосита қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларидан молиявий ёрдам кўрсатишга ўтишдаги бурилиш нуқтасини акс эттиради”, - деди Николай Кушнарев.
ЕЭК представила новый механизм поддержки промкооперации на Кавказском инвестиционном форуме
Унинг сўзларига кўра, тақдим этилган механизмнинг ўзига хослиги шундан иборатки, ундан миллий ва минтақавий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари билан бир вақтда саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланиш мумкин, шунингдек, кооператив ҳамкорликни ташкил этишнинг турли форматлари кўзда тутилган.
Николай Кушнарев Комиссия ушбу механизм доирасида пилот лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича тадбиркорлар ва банклар билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.
Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Доғистон Республикаси ҳукумати, Озарбайжон Иқтисодиёт вазирлиги, “Кавказ. РФ” АЖ ва тадбирнинг бошқа иштирокчилари EИК билан янги механизм доирасида ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
Матбуот маркази
Ўзбекистоннинг ЕОИИ томон ҳаракатланиши бу стратегик қарор – эксперт