Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Қанотли авиабомба қандай ишлайди — видео

Қанотли авиабомбалар ишлаб чиқариш ракетага қараганда ўнлаб баробар арзон ва тез. Россия бундай бомбаларни жуда кўп миқдорда ишлаб чиқармоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Универсал учиш модули билан жиҳозланган ФАБ-3000 авиабомбалари ишлаб чиқариш ракеталарга нисбатан ўнлаб маротаба тез ва арзон, деди Россия Ҳаво-космик қўшинлари учувчиси.
"Бомбанинг ўз двигатели йўқ, у фақат қанотларга таянган ҳолда учади. Яъни у қанчалик юқори баландликдан ташланса, шунча узоққа етиб боради. Бу асосийси. Бу ракета ишлаб чиқаришдан кўра ўнлаб маротаба арзон ва тез.
Аблатта, бу ҳолат устунлик беради. Биз бундай бомбаларни жуда кўп миқдорда ишлаб чиқаришни ўрганиб олганимиз жуда яхши бўлди. Бу, албатта, жанглар натижасига таъсир қилади", - деди учувчи.
ФАБ-3000 — Совет даврида яратилган, оғирлиги 3 тонна бўлган Россия фугасли авиация бомбаси. Бу ҳаво бомбалари орасида дунёда энг ҳалокатли бомбалардан биридир. Унинг таркибида 1400 кг портловчи модда бор. Бомбанинг мустаҳкам корпуси унга ер остига яширинган иншоотлар ва истеҳкомларнинг томини тешиб ўтиш имконини беради.