Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари ДХРда Урожайноени озод қилди

Россия ҳарбийлари Урожайноени озод қилди ва у ерда миналардан тозалаш ишларини олиб бормоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. “Восток” гуруҳи ҳарбий хизматчилари ДХРнинг Урожайное аҳоли пуктини озод қилди. Бу ҳақда РИА Новости Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
“Восток қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари муваффақиятли ҳаракатлар натижасида Донецк Халқ Республикасининг Урожайное аҳоли пунктини эгаллаб олди ва уни миналардан тозалаш ишларини олиб бормоқда”, — дейилади хабарда.
“Восток” жангчилари Донецкнинг Водяное, Пречистовка, Великая Новоселка ва Макровка туманларида тўртта Украина бригадасининг ишчи кучи ва техникасига ҳам зарба берди.
Бундан ташқари, улар штурмчиларнинг иккита қарши ҳужумини қайтаришди.
Украина Қуролли кучлари сўнгги 24 соат ичида қуйидагиларни қўлдан бой берди:
155 нафаргача ҳарбий хизматчи;
тўртта автомобиль;
155 мм гаубица М777;
бешта 155 мм гаубица FH -70;
152 мм Д-20 қуроли.